«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде янги лавозимга тайинлангач, дастлабки интервьюсини берди.

«Мен учун бу ерга келиш катта фахр. «Барселона» мен ҳақимда бош қотириб, менга иш таклиф қилганидан ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилмоқдаман.

Фаолиятимнинг янги босқичини интизорлик билан кутмоқдаман. Бу мен учун катта синов бўлади. «Барселона»ни ҳозиргидан ҳам  буюкроқ жамоага айлантирмоқчиман.

«Барселона» сафида анча олдин тўп сургандим. Энди анча ёшни уриб қўйдим. Ҳозир умуман бошқа давр. Ҳозир бу клубга келиб қўшилганим қанчалик муҳим қадам эканини анча яхши англаб турибман. У пайтлари эса анча ёш эдим. Мен бошқа жамоалар сафида ҳам ўйнагандим. Мана энди яна «Барса»га қайтдим», – дея Вальверденинг сўзларини келтиради Sport.es.