Филиппин президенти Родриго Дутерте 5-6 июнга белгиланган Японияга сафарини бекор қилди. У Токиодаги Осиё минтақаси давлатларини ривожлантириш бўйича анжуманга келмоқчи эди, бироқ Филиппин жанубида вазият кескинлашгани сабабли уйда қолишга қарор қилган. Бу ҳақда SunStar нашри хабар бермоқда

Эслатиб ўтамиз, Филиппинда ҳукумат кучлари ва террорчилар ўртасидаги қарама-қаршилик 23 май куни янада кескинроқ тус олган. Жангарилар Минданао оролида ҳарбийларга ҳужум қилишган.

Дутерте бундан Москвадаги сафари вақтида хабар топган. У Минданао вилоятида ҳарбий ҳолат тартибини киритишга буйруқ берган ва сафарини муддатдан аввал якунлашга қарор қилган. Россияда Дутертенинг бу қарорига тушуниш билан муносабатда бўлинган ва Путин Дутертени белгиланган кундан икки кун аввал қабул қилишга қарор қилган.

Бугунга келиб жангариларнинг хунрезликлари ва уларга қарши олиб борилаётган жанглар оқибатида 103 фуқаро ҳалок бўлган.