Франциялик аёл онасининг жасадини музлатгичда 7 йил сақлаб келган

Жаҳон 31 Май 2017 22064
Фото: maxppp

Франциянинг Ланди департаментида яшовчи аёл марҳум онасининг пенсиясини олиш учун унинг жасадини музлатгичда камида 7 йил сақлаган, деб хабар бермоқда France Info портали. 

50 ёшли аёл фирибгарлик иши бўйича жандармерияга чақирилган. Аёл иш бўйича тушунтириш бераётганда, 83 ёшида вафот этган онасининг жасади ҳанузгача кўмилмагани ва уни боғ ичида яширилган, ишламайдиган музлатгичда сақлаётганини тан олган. 

"Қурилма чириётган жасадни яшириш учунгина ишлатилган. Тергов аёл ўз ўлими билан вафот этганини аниқлаши керак", деб айтган иш билан таниш бўлган манба.

Маълум қилинишича, вафот этган аёлнинг пенсияси деярли 2 минг еврони ташкил қилган.

LCI телеканали маълумотларига кўра, аёл 2010 йилда вафот этган, бироқ у ҳақда 2007 йилдан бошлаб ҳеч нарса маълум бўлмаган. Таъкидланишича, жасад яқин орада экспертиза қилинади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар