Гумонли ва шубҳали банк операциялари мезонлари аниқлаштирилди

Жамият 31 Май 2017 12376

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратнинг янги қоидалари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Қоидалар террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини музлатиш тўғрисидаги қатор нормалар билан тўлдирилган.

Қатор янгиликлар мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ. Хусусан, банклар қуйидаги ҳолатларда текширув ўтказишга мажбур бўлади:

•  ЭКИҲнинг 100 бараварига (илгари – ЭКИҲнинг 25 баробари) тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида (конверсия);

•  жисмоний шахслардан ЭКИҲнинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида;

•  ЭКИҲнинг 300 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан тижорат банкида жойлашган терминаллар орқали пластик карталардан фойдаланилган ҳолда операциялар (нақд маблағлар ечиш, товар ва хизматларга тўловлар) амалга оширилганда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);

•  ЭКИҲнинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банклар томонидан эмиссия қилинган пластик карталар орқали нақд чет эл валютаси олинишида.

Бундан ташқари, алоҳида ҳолатларда банклар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини қўллашга ҳақли:

•  мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш;

•  мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;

•  мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш;

•  ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.

Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатларига ҳам тузатишлар киритилди. Гумонли операцияларга қўшимча равишда қуйидагилар киритилди:

•  мижознинг ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши;

•  тижорат банк томонидан мижозга нисбатан Қоидаларда кўрсатилган чоралар асосли қўлланилганида (мижозларни лозим даражада текшириш, гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича чоралар, таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш назарда тутилмоқда), мижоз ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларининг тўхтатилиши;

•  жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операцияни амалга ошириш кунида белгиланган ЭКИҲнинг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши;

•  мижоз томонидан унинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечиш учун мазкур маблағлар келиб тушган пайтдан 3 банк куни ичида мурожаат қилиши.

Қуйидаги операциялар ҳам банкларнинг гумонига сабаб бўлиши керак:

•  пул маблағларини Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи оффшор ҳудудда рўйхатга олинган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши;

•  фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки террористик ташкилотлар томонидан назорат қилинаётган ёхуд улар билан чегарадош бўлган ҳудудларда 30 кун давомида банк пластик картаси орқали ЭКИҲнинг 100 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада нақд пулларни ечилиши ёки маҳсулотлар (хизматлар) учун пул тўланиши;

•  пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш рухсати берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция, жумладан уни ўтказишга уриниб кўриши.

Марказий банк тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида ички назорат қоидаларига риоя қилиниши устидан масофали мониторинг олиб боради.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 29.05.2017 йилдаги 22 (781)-сонида эълон қилингандан кейин 3 ойдан сўнг кучга киради. Қоидаларнинг  амалдаги таҳрири ҳам ўша кундан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38063 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14005 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90562 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 171 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1682 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2227 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1100 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2882 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 566 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 920 Спорт
Кўпроқ янгиликлар