Халқаро валюта жамғармаси миссияси Тожикистон ҳукумати билан молиявий ёрдам дастурини тиклаш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда жамғарма хабарида айтилган.

«Миссия расмий идораларнинг ХВЖ дастури тикланишига қаратилган саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолади ва ислоҳотларни ўтказиш ҳамда дастур ҳақидаги музокараларни тиклашга йўл очиб берувчи қадамларни муҳокама қилди», - дея маълум қилишди Халқаро валюта жамғармасида.

Аниқлик киритилишича, ХВЖ ходимлари Тожикистон расмий идоралари билан қалин алоқада бўлиб, Тожикистон миллий банки ва ҳукуматнинг макроиқтисодий барқарорлик ҳамда инклюзив ўсиш борасидаги ҳаракатларига кўмаклашади.