Жорий йилнинг 1 январидан 29 майига қадар Тошкентда юридик шахслар машиналари иштирокида 98 та ЙТҲ юз берди, натижада 10 киши ҳалок бўлди ва 116 нафари жабрланди. Бу ҳақда Uz24.uz пойтахт ЙҲББга асосланиб хабар тарқатди.

Энг кўп фалокатлар Юнусобод тумани – 20 (1 инсон ҳалок бўлган, 24 нафари жабрланган), Чилонзор тумани – 17 (2 инсон ҳалок бўлган ва 27 нафари жабрланган) ҳамда Мирзо-Улуғбек туманида юз берган – 11 (1 инсон ҳалок бўлган ва 13 нафари жабрланган).

2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда юридик шахслар машиналари иштирокидаги ЙТҲ сони бироз камайган, бироқ Чилонзор ва Юнусобод туманларида йўл-транспорт ҳодисаларининг ўсиши 240 фоиз ва йил бошидан бери 66 фоизга кўпайган.