Қизиқарли, фойдали, мазали!

Жамият 31 Май 2017 23961

"Нима учун шарбат қутилари учбурчак ё айлана эмас, айнан тўртбурчак шаклида?", "Қопқоқ остидаги фольга қаердан пайдо бўлди?", "Нима учун қадоқдан шарбатнинг бори тушмайди?", "Сочная долина"нинг барча турларини аралаштирилса, нима ҳосил бўлади?" Энг ёш ва қизиқувчан истеъмолчилар учун компания томонидан ташкиллаштирилган InterSok заводи бўйлаб саёҳат давомида "нима учун", "қандай қилиб" деган саволларнинг адоғи бўлмади.

Маълумки, болалар фикри - объектив ва адолатли бўлади: агар нимадир ёқса, самимий ва чин дилдан, ёқмаса... Ҳеч қандай уриниш унинг  нордон нарсани ширин, зерикарлисини эса қувноқ деб айтишга мажбур қила олмайди. Умуман олганда, экскурсияларда иштирок этаётган болаларни кўндиришга ҳожат ҳам йўқ. Қувончдан порлаётган кўзлар, самимий хурсандчилик, ҳаммасини кўришга, билишга, синаб кўришга бўлган иштиёқ - муваффақиятнинг энг яхши исботи.

InterSok заводини текширишга борган илк қалдирғочлар Facebook'даги машҳур «Потребитель.уз» гуруҳи иштирокчилари бўлишди. 2017 йилнинг январида болалар ва ота-оналар қувноқ "десант"и автобусларга ўтириб, пойтахтнинг Бектемир туманига йўл олди. «Сочная долина», VIKO, Pro100Sok савдо маркаларининг шарбат ва нектарлари, «UP» савдо маркасининг янги формат (125 мл)даги болалар шарбатлари ва нектарларини ишлаб чиқарувчи корхона шу ерда жойлашган.

Қизиқарли саёҳатда болаларга «Фиксики» мультфильми қаҳрамонлари Нолик ва Симка ҳамроҳлик қилишди. Болалар ва қизлар мазали маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари билан танишиб чиқишди, бўлғуси шарбат ва нектарларнинг асоси - улкан сувли танкерлар, мева концентрати бўлган бочкаларни кўришди. Мутахассислар изоҳ беришди: шарбат - бу тозаланган сув ва шакарсиз мева концентрати, нектар эса - худди шунинг ўзи, лекин таркибида шакар бор. Ҳеч қандай "кимё" ва зарарли консервантлар йўқ. «Сочная долина» савдо маркасида юз фоиз табиий шарбатларнинг уч хили бор: олмали, узумли ва томат шарбати. Ассортиментда жами - 16 хил таъм. Болалар уларни муносиб баҳолашди: экскурсия охирида уларнинг барчаси ўз севимли ичимлигини қўлга киритади.

Лойиҳа болаларда қандай қизиқиш уйғотганини кўрган компания раҳбарияти уни давом эттиришга қарор қилди. Январь-май ойларида 28 та мактаб вакиллари InterSok заводига ташриф буюришди. Бу 1200 дан зиёд болалар ва 100 дан ортиқ ота-оналардир. Баҳор ойининг сўнгги икки ойида пойтахтнинг 6, 17, 50, 61, 71, 89, 110, 127, 168, 294-сонли умумтаълим мактаблари, шунингдек  Lider, Future Education, Genesis Education каби таълим муассасалари ўқувчилари корхонада бўлишди. Экскурсиялар ҳафтада икки марта ўтказилади, бир кунда 50 га яқин киши келади. Заводда бўлиш истагини билдирганлар шу қадар кўпки, ташрифлар режаси бир ой аввалдан ёзиб қўйилади.

Дастур батафсил ўйлаб тузилган. «Мазали» автобуслар болаларни мактаб дарвозаси олдидан олиб кетади ва қайтиб шу ернинг ўзида қолдиради. Корхонага киришдан аввал ёш тадқиқотчилар ҳимоя кийимлари, қалпоқлар кийишади: бундай «дресс-код»сиз заводга ҳеч ким қўйилмайди. Технологлар «Техник хавфсизлик қоидалари»ни тушунтиришади. Компания ходимлари экскурсияларни ўтказиш давомида болалар аудиторияси билан ишлашнинг ҳақиқий устасига айланишди. Улар мураккаб жараёнларни осон тушунтириш йўлларини ўрганиб олишди. Шунингдек - болалар билан бирга қувониш ва ажабланишга ҳам. Масалан, TetraPak линияси қандай ишлашига: турфа рангли қутилар конвейердан ўтказилиб, ақлли тизим уларга шарбатларни қуяди, фольга билан қадоқлайди ва қопқоғини ёпади. Маҳсулотни бундай асептик қадоқда сақлаш муддати - бир йил. Ҳа, бу маскан  мўъжизаларга бой.

Илья Сафронов, 8 ёш (151-мактаб):

- Менга заводда сув тўлдирилган катта "кастрюллар" ёқди. У махсус сув бўлиб, шарбатларга қўшилади. Бизга айтишларича, сув чуқу-у-ур қудуқдан (120 метрлик қудуқ - муаллиф) олинар экан. Барча зарарли нарсалар олиб ташланиб, фақат фойдалилари қолади. Шунинг учун ҳам шарбатлар шундай мазали бўлса керак! Менга энг ёқадигани - олмали шарбат.

Екатерина Маркина, 9 ёшли Семённинг онаси:

- Экскурсия ҳақида Facebook'даги эълон орқали хабар топдим. Дарҳол унда иштирок этиш истаги туғилди, чунки ўғлим «Сочная долина» шарбат ва нектарларини яхши кўради. Биз Семён билан совға тайёрладик - пластилиндан ясалган севимли мевалар тавсири.

Бизнинг 89-мактабимиздан 50 киши заводга бордик. Бу саёҳат қанчадан-қанча қувонч бахш этди! Болалар кўзларини катта-катта очиб қараб, ҳайрон бўлиб, саволлар беришарди. Масалан, Семён қандай қилиб қадоқнинг шундай кичик оғзидан шарбат қуйилиши жараёнига қизиқди. Технологлар бу жараён автоматлаштирилганини тушунтиришди. Бундай қизиқ ва фойдали тадбир учун ташкилотчилардан миннатдорман.

 

 

Экскурсия тугагач, болаларнинг ҳеч бири қуруқ қўл билан кетмайди: компания ҳар бир меҳмонга «Сочная долина» ва «UP» савдо маркаларининг шарбат ва нектарларини совға қилади. Шу билан бирга кичик ҳаваскор фотосессия ўтказилади.

InterSok – баркамол авлоднинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшиб, истеъмолчининг маданияти ва маҳаллий савдо маркаларига бўлган ишончини ошириб, мунтазам равишда болалар билан ишлайдиган Ўзбекистондаги ягона завод. Бу - мамлакатимизда амалга оширилаётган импорт ўрнини босиш сиёсатининг муҳим омилидир. Ҳар бир шундай саёҳат - касбий йўналтиришнинг ўзига хос кўринишидир. Болалар янги касблар ҳақида тасаввурга эга бўлишади, замонавий мутахассисларнинг меҳнати нақадар юқори технологияга асосланганини ўз кўзлари билан кўришади. Завод бўйлаб саёҳатдан кейин кўп ўқувчиларнинг муҳандис ёки технолог бўлиш ва албатта, шундай катта кўркам корхонада ишлаш истагини билдириши бежиз эмас!

InterSok заводи бўйлаб экскурсиялар июнь ойи охирига қадар ўтказилади ва сентябрь ойида, ўқув йилининг бошланиши билан қайта тикланади.

Кўпроқ янгиликлар