ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Пойтахтнинг президентлик саройи ва хорижий элчихоналар жойлашган туманда худкуш томонидан содир этилган теракт оқибатида 90 киши ҳалок бўлди, 380 нафарга яқин киши жароҳатланди.

Қурбонлар орасида Би-би-си телеканали ходими, Tolo TV телеканали журналисти, шунингдек, Германия элчихонаси қўриқчилари ҳам бор. Шунингдек, Эроннинг Афғонистондаги элчиси, Япония элчихонасининг икки ходими, Миср элчихонаси соқчиси ва журналистлар жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Эрон элчихонасидан 100 метр масофада портловчи қурилмалар ўрнатилган, сув ташишга мўлжалланган автоцистерна портлатилган.