Молдовадан 5 нафар россиялик дипломатнинг чиқариб юборилишига жавобан Молдованинг Россиядаги элчихонасининг 5 нафар ходимига Россияни уч кун ичида тарк этишга кўрсатма берилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.  

Молдованинг Россиядаги элчихонасининг маслаҳатчи-элчиси Николай Мийня Россия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга нота топширилган. Нотада Кишинёвнинг россиялик дипломатларни чиқариб юборишига жавобан 5 нафар молдовалик дипломат нон-грата персонаси деб эълон қилингани ва уларга Россияни 3 кун ичида тарк этишларига кўрсатма берилгани кўрсатилган.     

Россия ташқи ишлар вазирлигида Москва "Кишинёв ўзининг Россияга нисбатан нодўстона ҳаракатларига жавобан чора кўрилиши ва Молдова томонининг қадами деструктив характердалигини англашига умид қилинди".  

29 май уни Молдова ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Кишинёвдаги 5 нафар дипломати мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилган. Ўз навбатида Молдова президенти Игорь Додон ҳукуматнинг бу қарорини қоралаб, у давлат раҳбарининг Россия билан муносабатларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларига қарши қаратилганини таъкидлаб ўтган.