Москвада об-ҳаво ёмонлашиши ҳақида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди.

Тахминларга кўра, Москвада 1 июнга ўтар кечаси ёмғирли об-ҳаво кузатилади, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

"Шамол ғарбдан сониясига 7-12 метр, баъзида 15-20 метр, баъзи жойларда эса сониясига 24 метрга қадар эсади. Кундуз куни шамол сониясига 15-20 метрни ташкил этади", - дейилади ФВВнинг Москва шаҳар бошқармаси хабарида.

Қутқарувчилар электр узатиш линияларида узилишлар бўлиши ва дарахтлар қулаши ҳақида огоҳлантиришган.

Аввалроқ, Москвада 29 майда кузатилган довул оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ одам жабрлангани ҳақида хабар берилганди.