ОАВ: "Магнит" Сурия мевалари ва сабзавотларини сотади

Иқтисодиёт 31 Май 2017 9902
Фото: Коммерсант

Майкопнинг "Адиг-Юрак" компанияси Россиянинг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари тармоғи "Магнит" билан Суриядан мева-сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб ёзмоқда "Коммерсант" газетаси.

"Адик-Юрак" хўжайини Аслан Панешнинг нашрга айтишича, компания ёз мавсуми охиригача Россияга 6 минг тонна маҳсулотни импорт қилишни режалаштирмоқда. Келаси йил бу рақам 80–90 минг тоннага етказилади. У, шунингдек, бошқа чакана савдо мажмуалари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини, бироқ улар қизиқиш билдирмаганини таъкидлаган. "Магнит" матбуот хизмати ҳамкорлик қилинаётганини тасдиқлаган бўлса-да, бошқа саволларга жавоб бермаган. 

Сурия мева-сабзавотларини импорт қилиш режаси 2016 йил мартида пайдо бўлганди. Ўшанда, маҳсулотларни қадоқлаш муаммоси бунга имкон бермаганди. Эндиликда, маҳсулотларни Суриядаги корхоналарда қадоқлаш йўлга қўйилган. 

Федерал божхона хизматига кўра, Россия ўтган йили жами 5 млрд долларлик 6,7 млн тонна сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқ импорт қилган. Шундан 14,5 минг тоннаси  (10,5 млн доллар) Сурия ҳиссасига тўғри келади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар