Трамп: "Ишингиз бўлса "қўлимга" телефон қилинг"

Жаҳон 31 Май 2017 28979
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп жаҳон етакчиларига ўз телефон рақамини бериш билан шуғулланмоқда. Бу улар у билан тўғридан-тўғри боғланишлари учун қилинмоқда, деб хабар берди Associated Press манбаларга асосан.

Бироқ, таъкидланишича, бу хатти-ҳаракат дипломатик протоколларни бузади. Агентлик маълумотига кўра, Трамп ўз телефон рақамини Канада бош вазири Жастин Трюдо, Мексика президенти Энрике Пенья Ньето, Франция президенти Эммануэль Макронга берган.

Трампга тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш имкониятидан эса ҳозирча Канада бош вазири фойдаланди, деб хабар беради AP. Мексика ва Канада етакчилари матбуот хизмати агентликнинг бу борадаги мурожаатига жавоб бермасликни маъқул топган. Хавфсизлик бўйича экспертларнинг фикрича, АҚШ президентининг шахсий телефондаги суҳбатлари бошқа давлат разведкалари учун яхши нишонга айланиши мумкин. Бу ҳолат Трампда махсус хизматлар томонидан тасдиқланган смартфон бор эканига қарамай рўй бериши эҳтимолга яқин.

Дональд Трамп бундай дипломатик расмиятчиликка риоя этишда қийналмоқда, сабаби тадбиркорлиги давомида мобил телефондан бемалол фойдаланиб келган, деб таъкидлайди AP.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар