Пентагон суриялик курдларга қурол етказиб бераётганини тасдиқлади

Жаҳон 31 Май 2017 5635
Фото: eadaily.com

АҚШ курдларнинг "Сурия демократик кучлари"га ҳарбий техника, хусусан, ўқотар қурол ва транспорт воситалари (Syrian Democratic Forces, SDF) етказиб беришни бошлади. Буни 30 май куни АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Эдриан Рэнкайн-Гэллоуэй тасдиқлади.

Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги Вашингтон Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш операциясида иштирок этаётган курд жангариларига қурол-аслаҳа етказиб беришни бошлаганини маълум қилганди. 

"Мен АҚШ бошчилигидаги коалиция SDF курд кучларига қурол-яроғ етказиб беришни бошлаганини тасдиқлай оламан. Бу илк етказмалар ўқотар қурол ва транспорт воситаларидан иборат", деб айтган АҚШ вакили.

Асосини курд кучлари ва араб қабилалари лашкарлари ташкил қилувчи SDF АҚШ авиацияси ва махсус кучлари кўмагида Раққани озод қилиш учун жанг олиб бормоқда. Америкаликларнинг бунда иштирок этиши расмий Дамашқнинг норозилига сабаб бўлмоқда, чунки улар Сурия ҳукуматининг розилигисиз ҳаракат қилмоқдалар ва уларнинг Сурия шимолида мавжудлиги моҳиятан босқинчилик саналади.

Кўпроқ янгиликлар