Петербургдаги терактга алоқадор Азимов Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилган

Жаҳон 31 Май 2017 34249
Фото: RIA

Санкт-Петербург метросидаги теракт иши бўйича гумонланувчи Акром Азимовнинг адвокати Ольга Динзенинг таъкидлашича, Азимов   шифохонадан Москвага ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган, унинг Россияда гўёки қўлга олиниши видеоси саҳналаштирилган. 

Динзе Москвадаги Басман туман судида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги "Хосият" шифохонасидан олинган маълумотномани тақдим қилди. Унга кўра, Азимов 15 апрелда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан шифохонанинг жонлантириш бўлимидан олиб чиқиб кетилган ва шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган. Азимов шифохонада операция қилинганди.  

"19 апрелда Азимов Москвадаги автобус бекатида сумкада граната ва кроссовкаларининг боғичисиз ушлангани видеоси саҳналаштирилган", деб айтди адвокат.

Унинг маълум қилишича, Азимов уни кузатиб борган киши билан Москвага самолётга ўтказилган. Россияда Азимовни маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари кутиб олган.

Адвокат РИА “Новости” ахборот агентлигига Қирғизистонда олинган маълумотномани кўрсатган. Унинг айтишича, бу маълумотнома адвокат сўрови билан олинган.

Ахборот агентлиги терговнинг ушбу тасдиқлар бўйича изоҳларига эга эмас.

Россия тергов қўмитасида маълум қилинишича, терактнинг тахминий ташкилотчисининг укаси Акром Азимов терактни содир этган худкуш Акбаржон Жалилов билан қўнғироқлашиб турган ва унга Туркияда қандайдир халқаро террорчилик ташкилоти аъзосидан олган пулни ўтказиб турган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар