УЕФА ЕЧЛда ўзгаришлар бўлиши ҳақидаги хабарни рад этди

Спорт 31 Май 2017 3498

УЕФА Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи учрашувларини дам олиш кунларига кўчириш ниятида юргани ҳақидаги хабарларни инкор этиб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

«УЕФА Европа чемпионлар лигасининг чорак ва ярим финал учрашувларини дам олиш кунларига кўчириш ҳақида ўйламаяпти. Фақатгина финал дам олиш кунлари бўлиб ўтмоқда ва бундан кейин ҳам шундай қолади», – дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, France Football 2021 йилдан бошлаб Европа чемпионлар лигасининг чорак ва ярим финал учрашувлари шанба ва якшанба кунига кўчирилиши ҳақида хабар тарқатганди.

Маълумот учун, 2009/10 йилги мавсумдан бошлаб ЕЧЛ финал учрашувлари шанба куни бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилги мавсумда «Реал» ва «Ювентус» иштирок этадиган финал 3 июн куни Кардиффдаги марказий стадионда бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар