Усмонов судда ютиб чиқди

Жаҳон 31 Май 2017 143102

31 май куни Москванинг Люблино тумани суди судьяси «Коррупцияга қарши кураш фонди» раҳбари Алексей Навальнийга миллиардер Алишер Усмонов Россия бош вазири Дмитрий Медведевга пора бергани ҳақидаги роликни ўчириш мажбуриятини юклади, мухолифатчи эса бундай қилмаслигини билдирди.

«Тарқатилган маълумотлар Усмоновнинг ор-номус, қадр-қиммати ва обрўсини таҳқирлайди деб топилсин. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин», — деган судья Марина Васина. Суд Навальний 10 кун ичида Алишер Усмоновга қарши қаратилган барча видеороликларни ўчиришга ҳукм чиқарган.

Айблов
Алишер Усмоновнинг судга мурожаат қилишига «Коррупцияга қарши кураш фонди» томонидан тайёрланган, Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг «махфий империя»си ҳақидаги «Он вам не Димон» ( «У сизга Димон эмас») фильми сабаб бўлди. Бу фильмда Медведев мамлакат ичкарисида ва ташқарисида қатор қимматбаҳо мулкларга эгалиги иддао этилган. Шундай мулклардан бири, Рублёвка турар жой масканида жойлашган ҳашаматли турар-жой Усмонов томонидан Дмитрий Медведевнинг курсдоши Илья Елисеев раҳбарлигидаги «Соцгоспроект» фондига берилгани айтилган. Навальний буни пора деб атаган.

Усмоновнинг норозилигига Навальнийнинг бош вазир ўринбосари Игорь Шуваловга пора берилгани тўғрисидаги айблови ҳам сабаб бўлди. 2012 йилда «Коррупцияга қарши кураш фонди» суриштирувида 2004 йили амалдорнинг рафиқаси Роман Абрамович ва Евгений Швидлернинг компанияси бўлмиш «Юникаст Текнолоджи»дан 50 миллион доллар олгани, кейин бу пуллар Усмонов бизнесига йўналтирилгани, Усмонов эса бу пулларни 118 миллион доллар қилиб қайтаргани айтилганди. Навальний буни пора деб атаган, USM Holding раҳбари эса буни қатъий инкор этган.

Миллиардер шунингдек, сиёсатчининг Усмонов Россияда солиқ тўламасдан фаолият юритгани ҳақидаги айбловларини қайтариб олишини талаб этган.

Мунозаралар
Март ойида эълон қилинган видеодан кейин май ойига келиб Усмонов ва Навальний ўртасида мунозара бошланди. Миллиардер «Ведомости» нашрига интервью бериб, бош вазирга пора бергани ҳақидаги сўзларни инкор этди, Навальний эса яна ролик чиқариб, ўз талқинини баён қилди.

Шундан сўнг миллиардер «ВКонтакте»да Навальнийга икки видеомурожаат йўллади. Биринчи сафар у ўзи виждонли одам эканига ишонтиришга ҳаракат қилди ва Навальнийга узр сўрашни таклиф этди. Кейинги мурожаатида у Навальнийни «Ит юраги» қиссаси (Михаил Булгаков) қаҳрамони Полиграф Шариковга қиёслади. У икки мурожаатини ҳам «Тфу сенга Навальний» дея якунлади.

Сиёсатчи ҳам миллиардерга қарши видеолар чиқаришда давом этди.

Алишер Усмонов видеомурожаати: қамалганлик сабаблари, тадбиркорлик ва инсонийлик ҳақида

Навальний Алишер Усмоновга жавоб қайтарди 

Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта” 

Навальний Усмоновга: “Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз” 

Forbes Россиядаги КРОС агентлиги (Жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш агентлиги) вице-президенти Дмитрий Кантордан бу вазият бўйича фикр сўраган. Унинг сўзларига кўра, Усмоновнинг ҳаракатларини баҳолаш осон эмас.

«Бу пиар эмас. Пиар ҳамиша муайян мақсадни назарда тутади. Навальнийнинг мақсади аниқ, Усмоновнинг мақсади эса тушунарсиз», — деган у.

«Навальнийни сиёсатчи сифатида тўғри тушуниш мумкин. Усмонов сиёсатчи эмас, тадбиркор. Тадбиркорнинг пиари бошқача бўлиши керак.

Агар тўғри тушунган бўлсам, Навальний ўз мақсадига эришди. Кўп эҳтимол билан у ўзини кишилар кўз ўнгида яхши гавдалантирди», — дея якунлаган Кантор.

Навальний: 
2 мартда Алексей Навалнийнинг «Коррупцияга қарши кураш фонди» Россия бош вазири Дмитрий Медведев нотижорат ташкилотлари тармоғи орқали эгалик қиладиган мол-мулк ҳақида суриштирув эълон қилди.

Навальний айтадики, Усмонов 2010 йилда Дмитрий Медведевнинг курсдоши раҳбарлик қилувчи «Соцгоспроект» жамғармасига Рублёвкадаги 4 гектарлик майдонни бериши порадир. «Коррупцияга қарши кураш фонди» (ФБК) маълумотига кўра, мулкнинг қиймати 5 млрд рублни ташкил этади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, шу тариқа миллиардер Дмитрий Медведевга ўзининг тадбиркорлик фаолияти давлат шартномалари, шунингдек, Медведев қабул қиладиган норматив ҳужжатларга боғлиқ бўлгани туфайли миннатдорчилик билдирган .

Навальный Медведевни жиддий айблади. Ишда Алишер Усмонов ҳам бор

Усмонов:
Усмонов таъкидлайдики, Рублёвкадаги ерни у синглиси учун сотиб олган. Аммо синглиси у ерда яшашни истамаган. Кейин Усмонов ҳовлини Илья Елисеевнинг жамғармасига тегишли бошқа ер майдонига алмашган.

«Москва дарёси қирғоғида жойлашган Рублёвкадаги 12 гектар майдон тахминан 50 миллион доллар туради. Мен унинг ўрнига берган 4 гектар майдон 15–20 миллион доллар туради. Уй эса 30 миллион. Демак 50га 50», — деган у.

Алишер Усмонов Медведев фондига уй ҳадя қилганини изоҳлади

Навальний эса бунинг инкори сифатида Росреестрдан маълумотлар келтириб ўтган. Уларга кўра, жамғарма юқоридаги битимда иштирок этмаган, Усмонов айтаётган ер майдони эса тижорат фирмасидан олди-сотди шартномаси билан харид қилинган. Бундан ташқари, Навальний видеода Усмоновнинг қароргоҳининг дрондан олинган тасвирини томошабинларга намойиш қилган. 

Навальний, шунингдек, жамғармага берилган ер майдонида уй қурилиши билан бирга унинг ёнида кичкина православ ибодатхонаси қурилаётган бўлганига эътибор қаратган. У бундай хулосага қурувчилар томонидан "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида чоп этилган суратлар асосида келган. Усмонов эса ислом динига эътиқод қилади. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар