Ўзбекистон қўшни давлатларга 1 миллион долларлик тухум экспорт қилади

Иқтисодиёт 31 Май 2017 12636
Фото: Getty Images

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Эко парранда” масъулияти чекланган жамиятида 70 минг зотли товуқ парваришланиб, кунига 60 мингдан зиёд тухум олинаётир. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

– Товуқ парваришланадиган цехлар хориждан келтирилган замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, – дейди “Эко парранда” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳиддин Умидов. – Товуққа ем беришдан тортиб, тухумини олишгача бўлган барча жараён автоматлашган тизимда ишлайди. 

Беш йил аввал 10 минг товуқ боқиш билан фаолият бошлаган корхона босқичма-босқич модернизация қилинди. Истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди, янги иш ўринлари яратилди. Айни пайтда бу ерда 20 киши меҳнат қилмоқда. 

Ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган корхона маҳсулотни ташқи бозорга чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Ўтган йили қўшни Афғонистон ва Тожикистон давлатларига 107 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар бу кўрсаткич 320 минг доллардан ошди. Корхона жамоаси йил охирига қадар бу кўрсаткични 1 миллион долларга етказишни режалаштирган. 

– Аҳолига тарқатиш учун 80 минг дона наслли жўжа ҳам парваришлаймиз, – дейди корхона иш бошқарувчиси Умархон Умидов. – Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида 10 миллиард 200 миллион сўмлик йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Наслли паррандани ўзимизда етиштириш имконини яратадиган ушбу лойиҳага кўра, йилига 456 минг дона жўжа очиришга мўлжалланган замонавий инкубацион цех, жўжа етиштириш ва 50 минг товуқ боқиш учун қўшимча замонавий объектлар қурилади. Натижада 30 янги иш ўрни яратилади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар