Жанубий Кореяда коррупция можаросига сабаб бўлган аёлнинг қизи ушланди

Жаҳон 31 Май 2017 4437
Фото: РИА Новости

Жанубий Кореяда собиқ давлат раҳбари Пак Кин Хенинг лавозимидан четлаштирилишига сабаб бўлган коррупция можароси бўйича тергов ишлари давом этмоқда.  Ушбу можаро сабабчисининг қизи Чон Ю Ра Сеулга учиб келаётган самолётда ҳибсга олинган, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.

Жанубий Корея прокурорларининг ишонишларича, 21 ёшли қизни сўроқ қилиш унинг онаси, собиқ президент Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Цой Сун Силь ташкил этган коррупция тармоғига ойдинлик киритишда ёрдам беради. Хусусан, прокуратуранинг жиддий тахминларига кўра, собиқ президентнинг сиёсий қўллаб-қувватловига эришган Samsung корпорацияси Цой Сун Силь компаниясига 18 миллион доллар маблағ ажратган. Бу эса Чон Ю Ранинг от спорти бўйича таҳсил олиши, ушбу спорт тури анжомлари ва отлар харид қилишга сарфланган. Бундан ташқари, Жанубий Кореядаги обрўли университетга киришида ҳам коррупция аралашганига доир эҳтимоллар мавжуд. 

Дания 2 январь куни Чон Ю Рани ўз ҳудудида ноқонуний бўлиб тургани учун ҳибсга олган эди. Дания ҳукумати Жанубий Корея прокуратураси сўровига кўра, Чон Ю Рани экстрадиция қилиш қарорини апрель ойида қабул қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил октябрь ойида Жанубий Кореяда йирик коррупция можароси авж олди. Ўшанда, маҳаллий матбуотда мамлакатдаги йирик корпорациялар, хусусан, Samsung Цой Сун Силь ташкил этган фондларга йирик пул ўтказмалари эвазига ҳукуматнинг қўллаб-қувватлашига эришгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Цой Сун Силь давлат лавозимига эга бўлмаса-да, президент маъмурияти ишларига аралашган ва президент билан дугоналигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланган.

Умуман, ушбу иш бўйича 30 кишига айблов илгари сурилди. Улар орасида Samsung вице-президенти Ли Чжэ Ён ҳам бор. Пак Кин Хе эса 10 март куни Конституциявий суд томонидан давлат бошқарувидан четлаштирилди. 9 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловида Мун Чжэ Ин давлат раҳбарлигига сайланди. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар