Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Адлия вазирининг 2017 йил 31 май кунги буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотларининг 8 нафар юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражалари берилди

Жумладан, ушбу буйруқ билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, “Шарқ” нашриёт-матбаа АК, “Ўзбекэнерго” АЖ юридик хизмати ходимлари махсус унвон-мартаба даражаларига эга бўлишди.