Афғонистон Кобул терактини ИШИД содир этганига ишонмади ва ҳибсдаги 11 жангари қатл этилди

Жаҳон 01 Июнь 2017 11268
Фото: AP

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобулда 31 май куни содир этилган ва 90 кишини ҳаётдан олиб кетган терактдан сўнг «Толибон» ва «Ҳаққоний тармоғи» ҳаракатлари вакиллари бўлган 11 жангарини қатл этишга фармон берди ва ҳукм ижро этилди. Бу ҳақда Tolo News хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари фармони билан қатл этилган жангарилар орасида дала қўмондонлари ҳам бор. Лекин ўлимга ҳукм қилинганлар орасида «Ҳаққоний тармоғи» раҳбари Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли Анас Ҳаққоний ҳамда укаси Сирожиддин Ҳаққоний номлари йўқ.

Бундан ташқари, ҳукумат кучлари мамлакат шарқида 6 нафар худкуш-террорчини қўлга олган. Бу жангарилар «Ҳаққоний тармоғи» аъзолари экани айтилган.

31 май кунининг биринчи ярмида Кобул шаҳрининг хорижий элчихоналар жойлашган туманида бомбалар ўрнатилган автоцистерна портлатилди. Натижада 90 киши ҳалок бўлиб, 380 киши жароҳатланди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди, аммо Афғонистон ушбу теракт «Ҳаққоний тармоғи» томонидан содир этилгани ҳақида маълум қилди.

«Ҳаққоний тармоғи» Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилояти ҳудудида ҳаракатланади ва Афғонистон ҳукуматига қарши курашади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар