Бирор-бир оилада фарзанд дунёга келса, ота-она яхши ниятла ақиқа қилади. Эл-юртни чақириб, дастурхон ёзади. Аммо ана шу маросимни ўтказиш вақтида турли хатоликлар ва ҳатто гуноҳ амалларга қўл уриладики, оқибатда инсонларга жабр бўлади, ақиқанинг савоби камаяди ёки буткул йўқолади. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатига келган саволлардан бирида шундай гап боради:

“Ассалому алайкум! 

1. Яқинда акамни никоҳ тўйи ва укамни суннат тўйи муносабати билан тоғам сўқим сифатида қорамол учун пул бeрдилар. Ушбу пулга олинган қорамолни акам, укам, синглим ва мeнга ақиқа сифатида сўйиб, тўйга ишлатдик. Ушбу нарса хато эмасми?

2. Шу ақиқа учун сўйилган молни калла ва тeрисини сотиб, тўй учун ишлатиш мумкинми ёки бирор оилага эҳсон сифатида бeриш кeракми?

3. Ақиқа учун сўйилган жонлиқни гўшти ва суягини итларга бeриш мумкин эмасми?

Ушбу саволларга қуйидаги тартибда жавоб қайтарилган.

- Ва алайкум ассалом! Саволингиз учун ташаккур. Сиз муолажа қилиниши зарур бўлган муаммони ўртага ташлабсиз.  Аввало, ақиқага сўйиладиган жониворни келин томонга юклаш зулм, номардлик ва тарк қилиш вожиб бўлган бидъатдир. Одамлар орасида қудалар келин томондан талаб қилишлари, таъма қилишлари урф даражасига етган. Бундай қилиш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Ҳаромдан келган молни ейиш ҳам ҳаромдир. Чунки бу тиланишга киради. Бир кунлик таоми бор инсонга тиланиш ҳаром ҳисобланади. Шариатимизда “Алмаъруф кал машрут” деган қоида бор. Яъни урфга кирган нарса шартлашиб олиш билан бир хил. Бу дегани ақиқа жонлиғини келин томонга шарт қилиш ҳисобланади. Шариат эса бундай шартни инкор қилади.

2). Ақиқага сўйилган жониворни бирор нарсасини сотиш жоиз эмас. Ҳақдорларга беринг ўзлари сотиб олишаверсин.

3). Бекор гап. 

Валлоҳу аълам!