АҚШ Шимолий Корея ядровий дастури ривожлантирилиши билан боғлиқ ҳолда Россия, Хитой ва Шимолий Корея фуқароларига нисбатан санкциялар киритди.

Баёнотда таъкидланишича, санкция остига Шимолий Кореянинг Korea Tangun Trading Corporation компанияси билан боғланган россиялик Игорь Мичурин тушган.

Аввалроқ Италиянинг Таормина шаҳрида ўтган G7 саммити якунларига кўра, еттилик давлатлари етакчилари Пхеньянга нисбатан босимни кучайтиришга келишиб олишганди. Россия бундай ёндашувни номақбул деб атаган.

"Россия ҳеч қачон санкциялар билан мулоқот қилиш тарафдори бўлмаган. Биз буни мавҳум ва истиқболсиз ёндашув деб ҳисоблаймиз", деб айтган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.