АҚШнинг иқлим келишувидан чиқиши қандай оқибатларга олиб келади?

Жаҳон 01 Июнь 2017 11082

АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси давомида АҚШни Транс-Тинч океани шериклиги келишувидан олиб чиқишга ваъда берганди ва у бу ваъдасини бажарди. Энди Трамп АҚШни иқлим бўйича Париж келишувидан олиб чиқишни режалаштирмоқда. Трампнинг бу қарори жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкин? 

Жаҳон етакчилари АҚШ 2015 йилги Париж келишувидан чиқадиган бўлса ҳам келишувни қўллаб-қувватлашга тайёрланмоқдалар. 

Брюсселдан тортиб Пекингача, барча жаҳон етакчилари АҚШсиз ҳам олға боришга тайёрликларини айтишмоқда, баъзи давлатлар эса келишув бандларини амалга оширишни тезлаштириш ҳақида гапирмоқдалар.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2 июнда Брюсселдаги саммитда Европа Иттифоқи ва Хитой қазиб олинувчи ёнилғидан энергиянинг тикланувчи манбаларига ўтиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чорловчи баёнотни имзоламоқчи.

Лойиҳада Европа Иттифоқи ва Хитой Париж келишувининг самарали амалга оширилиши тарафдори эканликларини таъкидлашлари ва барча томонларни уни қўллаб-қувватлашга чорлашлари айтилган.

Бундай бирдамлик келишувдан АҚШ чиқадиган бўлса, келишув барбод бўлишига йўл қўймаслик борасидаги қатъиятликни намойиш қилади.

Гап яна шундаки, 190 дан кўпроқ давлат томондан қўллаб-қувватланган келишув жуда қайишқоқ бўлиб, атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни чиқариш бўйича аниқ чоралар кўришга мажбур қилмайди, балки ҳукуматларга карбонат ангидрид ва бошқа иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш бўйича режаларни тайёрлашни таклиф қилади. 

Қайд қилиш жоизки, АҚШнинг келишувдан чиқиши АҚШ ҳамкорларининг унга нисбатан салбий муносабатини чуқурлаштириши мумкин.

АҚШ давлат департаментининг собиқ ҳуқуқшуноси, Париж келишуви бўйича етакчи америкалик музокарачилардан бири Сьюзан Бинязнинг айтишича, "бу ҳолат АҚШ нуқтаи назарини эътиборга олиш учун кўп иш қилган бу давлатларни ранжитиши мумкин".

Италияда ўтган "катта еттилик" саммитида жаҳон етакчилари Трампни келишувдан чиқиш ниятидан қайтаришга уриниб кўришди.

Трамп эса 31 майда твиттерда Париж келишуви бўйича қарорни бир неча кун ичида қабул қилишини маълум қилган. 

Энг йирик ривожланаётган давлатлар АҚШ келишувдан чиқиши билан таҳдид қилаётганига қарамасдан, келишувни қўллаб-қувватламоқдалар. Жумладан, келишувни атроф-муҳитга иссиқҳона газларини чиқариш бўйича етакчи бўлиб қолаётган Хитой ҳам фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хитой шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиши борган сари сиёсий муаммога айланиб бормоқда ва унга қарши курашиш учун Хитой ҳукумати қуёш ва шамол энергетикасини қўллашга ўтмоқда. 

Келишувга кўра, Пекин иссиқҳона газларини атроф-муҳитга чиқариш ҳажмини 2030 йилдан камайтира бошлаши керак. Хитой зарарли чиқиндиларни чиқаришни 2005 йилги даражага нисбатан 65 фоизга камайтиришга ваъда берган.

Ҳиндистон ҳам АҚШнинг келишувдан чиқмоқчи эканлигига қарамасдан, келишув шартларини бажариш ниятида. Ҳиндистонлик юқори лавозимли амалдор бу борада "Ҳиндистон бирор-бир давлат қароридан мустақил", деб айтган.

Ҳиндистон иссиқхона газларини чиқариш бўйича ўз зиммасига ҳеч қандай мажбурият олмаган бўлса-да, бироқ тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳажмини оширишга ва 2030 йилгача чиқиндиларни чиқаришни 2005 йилга нисбатан 35 фоизга камайтиришга ваъда берган.  

Ривожланган давлатларда бу борада режалар улкан. Мисол учун, дунёда чиқиндилар чиқариш бўйича 2-ўринда турувчи АҚШ 2025 йилгача уларнинг ҳажмини 2005 йилга нисбатан 25 фоизга камайтиришни режалаштираётганди.

АҚШнинг келишувдан чиқишидан энг катта зиён келишувнинг тоза энергияга ўтилиши билан бой давлатлар томондан ночор давлатларга ёрдам ажратилиши кўзда тутилган бандларига етказилади.

Бундан ташқари, жаҳон етакчилари АҚШнинг чиқиндиларни чиқаришни камайтириш бўйича федерал ва маҳаллий дастурларига таянган ҳолда АҚШ келишувда иштирок этмасдан ҳам аввал ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олишига умид билдиришди. Европа комиссияси вице-президенти Марос Шефчовичнинг айтишича, "АҚШда охир-оқибат барчаси иқтисодиётга боғлиқ бўлади ва агар АҚШ келишувдан чиқишни истаса ҳам, бу бутун инсоният интилаётган йўналишни ўзгартира олади, деб ўйламайман". 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар