Англия Премьер-лигаси 2015/16 йилги мавсумда 3,649 млрд фунт (4,17 млрд евро) миқдорида даромад кўрган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бу аввалги мавсумга қараганда 200 млн фунтга (228 млн евро) кўпдир.

Англияда энг кўп даромад қилган жамоа - «Манчестер Юнайтед» бўлган. Бу жамоа даромади миқдори 515 млн фунт (558 млн евро). Бу борада иккинчи ўринни «Манчестер Сити» эгаллаган — 392 млн фунт (418 млн евро).

Шунингдек, клублар футболчиларнинг ва бошқа ходимларнинг маошлари учун 2,241 млрд фунт (2,569 млрд евро) сарфлаган. Бу эса янги рекорд ҳисобланади.

2016/17 йилги мавсумида клубларнинг даромади янада ошиши кутилмоқда. Премьер-лиганинг Британия каналлари билан тузган шартномасига кўра, клублар уч йил давомида 8,4 млрд фунт (9,6 млрд евро) мукофот олади. Бу эса уларнинг даромадини 60 фоизга оширади.