Ассанж АҚШ радиосида бошловчилик қилишга яқин турибди

Жаҳон 01 Июнь 2017 3444
Фото: РИА "Новости"

Махсус хизматларнинг ноқонуний услубларини фош қилиш билан шуғулланувчи WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанжнинг маълум қилишича, АҚШдаги радиодастурга бошловчилик қилиш бўйича қатор таклифларни кўриб чиқмоқда.

Ассанж 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда – ўшанда у Эквадор ҳукуматига сиёсий бошпана бериш ҳақида мурожаат қилган, бу унинг WikiLeaks’даги фаолияти туфайли Швеция ҳукумати АҚШга экстрадиция қилиши мумкинлиги туфайли юз берди.

"АҚШдаги бир неча радиостанциялар менга элчихонадан туриб ҳар ҳафталик радиодастурга бошловчилик қилишни таклиф қилишди. Бу яхши ғоями? Унинг шакли ва номи бўйича таклифлар борми?", - дея ёзди Ассанж Twitter’да.

Fox News телеканали ва унинг шарафига номланган радиодастур бошловчиси Шон Хэннити Ассанжга ўз ўрнини таклиф қилди. "Сиз мени алмаштиришингиз мумкин, мен 550 та радиостанциядан ҳаво мавжларига чиқаман ва 14 миллионга яқин тингловчи эшитади", - дея ёзди Хэннити Twitter’да.

"Мен бу таклифни кўриб чиқмоқдаман. Менинг жисмоний имкониятларим, бу унча осон кечмаслигини англатади", - дея маълум қилди Ассанж CNN телеканалига.

Аввалроқ Швеция прокуратураси  Жулиан Ассанжга нисбатан жинсий тажовуз ва зўрлаш иши бўйича тергов ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди. Лондон полицияси эса Ассанж элчихонани тарк этса, ҳибсга олиниши ҳақида маълум қилди.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар