Жаҳон ҳамжамиятининг асосий муаммолари - ишончсизлик, буйруқбозлик ва ксенофобия. Бу ҳақида БМТ бош котиби Антониу Гуттеришнинг сўзларига асосланиб, ТАСС хабар берди.

"Ўйлашимча, энг катта муаммо - ишончнинг йўқлигида. Иккинчи муаммо - бу, албатта, буйруқбозлик ва учинчиси - замонавий дунёда кузатилаётган популизм, ирқчилик, ксенофобия тенденциялари", - дейди Гуттериш.

Шунингдек у бугунги кунда БМТ терроризмга қарши курашишга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирларни кўраётганини таъкидлади.