Daimler Хитойда электрокар ишлаб чиқаради

Технология 01 Июнь 2017 5093
Фото: motor.ru

Daimler AG концерни ва унинг хитойлик ҳамкори BAIC компанияси Хитойдаги қўшма корхонани кенгайтириш ҳақида келишиб олдилар. Beijing Benz Automotive Co., Ltd. деб аталувчи заводда электромобиллар ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Daimler AG BAIC’нинг бўлинмаларидан бири – Beijing Electric Vehicle Co., Ltd.’нинг миноритар акциядорига айланади. Бу фирма электромобиллар ва уларга батареялар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Келишувнинг молиявий томони ва "Даймлер" оладиган акциялар пакети ошкор қилинмаган.

Daimler AG концерни BAIC’нинг эгаларидан бири ҳисобланади. 2013 йилда немис компанияси Хитой компаниясининг 12 фоизлик акциялар пакетини сотиб олган. Битимнинг қиймати 625 млн долларни ташкил қилган. Шу билан бирга немислар BAIC директорлар кенгашида иккита ўрин олишган ҳамда Хитойда "Мерседес"ларни сотиш билан шуғулланувчи Beijing Mercedes-Benz Sales Service Co. компанияси устидан назоратни қўлга киритишган. 

Аввалроқ маълум қилингандек, 2019 йилда Mercedes-Benz Tesla Model X.билан рақобатлашадиган серияли электрик кроссовер ишлаб чиқармоқчи. Бу моделнинг концептуал кўриниши – прототип Generation EQ 2016 йил сентябрда Париждаги автосалонда илк бор намойиш қилинган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар