Ёзнинг юлдузли эркин агентлари терма жамоаси

Спорт 01 Июнь 2017 16870

Собиқ армиячи, телба «итальян» ва энг кучли швед — Европанинг шартномаси якунланган энг кучли футболчилари рўйхатидан ўрин олишди, деб ёзади championat.com

Вилли Кабальеро
Дарвозабон, 35 ёш

АПЛда «Манчестер Сити» — трансфер бозоридаги энг тажовузкор ўйинчилардан бири ҳисобланади. Янги мавсум оралиғида Гвардиола жамоасининг энг дастлабки янги ўйинчиларидан бири «Бенфика» дарвозабони Эдисон бўлди, шайхлар дарвозабоннинг олдинги хўжайинлари билан сўнгги майда-чуйда деталларни келишиб олишса бас. Афтидан, Клаудио Браво «Сити»да янги мавсумни иккинчи рақамли дарвозабон сифатида бошлайдиган кўринади, шу сабабли Пеп 35 ёшли дарвозабонни эркин агент сифатида бемалол қўйиб юборавериши мумкин. Май ойининг бошларида Кабальеро Манчестерда янги шартнома имзоланишидан умидвор бўлганини ҳисобга олсак, у ўз карьерасини якунламоқчи эмас. Кабальеро учун ҳозир икки йўл қолган — Испания Ла Лигасига қайтиш ёки жонажон Аргентина чемпионатида иштирок этиш.

Бакари Санья
Ўнг қанот ҳимоячиси, 34 ёш

«Сити»нинг яна бир фахрийси 34 ёшида куч-қувватга ва ўйнаш истагига тўла. «Мен майдонда доимий ўйнашни истайман, Франция терма жамоасига қайтиб, жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмоқчиман», — деганди яқинда Санья ўз ниятларини ошкор этиб. Француз Англияда қолишни эплай олмаса керакку-я, лекин ватанида «Марсель» унга эътибор қаратган, бу жамоа ўтган трансфер дарчасида АПЛнинг бошқа бир афсонаси Патрис Эврани Францияга қайтарган эди. Дарвоқе, Гвардиола яна бир ўнг қанот ҳимоячиси Пабло Сабалетага ҳам жавоб берган, лекин у тезда янги жамоа топиб олди ва «Вест Ҳэм» билан шартнома ҳам имзолаб бўлди.

Гаэль Клиши
Ўнг қанот ҳимоячиси, 31 ёш

Бу орада «Сити»нинг яна бир собиқ ўйинчиси билан итальянлар қизиқиб қолишган. Клиши учун бирйўла уч топ-клуб: «Рома», «Интер» ва «Наполи» курашга киришишган. Кучли жамоалардан таклиф бўлаётганига қарамасдан, француз ўз карьерасига якун ясаш ҳақида ўйлаб қолган. Яқиндан бошлаб у электрон мусиқага боши билан шўнғиб қолган ва келажакда дижей бўлиб, Европа бўйлаб гастролга чиқишни ва тўлиб-тошган залларни йиғишни орзу қилмоқда.

Пепе
Марказий ҳимоячи, 34 ёш

«Реал»нинг асосий таркибидан тушиб қолган Пепе шартномани узайтиришни истамади. Мадридликлар унга 2 йиллик шартнома таклиф этганди, аммо бу таклиф рад этилди. Португалиялик футболчи хитойликларнинг таклифини ҳам қабул қилмади. У ёзги трансферлар вақтида «Интер» сафини тўлдириши кутилмоқда.

Зеад Колашинац
Ўнг қанот ҳимоячиси, 23 ёш

Босниялик ҳимоячи Бундеслигада ўта кучли мавсумни ўтказди ва кўплаб топ-клубларнинг эътиборини ўзига қарата олди. «Шальке»дагилар қандайдир пул ундириб қолиш мақсадида  ўз етакчисини қишки дарча вақтида сотиб юборишни исташганди, бироқ улгуришмади. Энди Колашинац Европадаги исталган жамоани танлаши мумкин. Асосий номзодлар иккита: негадир учинчи латерални имзолаб олишни истаётган Лондоннинг «Арсенал»и ва «Ливерпуль», у ерда Клопп Милнердан ҳимоячи ясашга уриниб, эси кетаёзди.

Лукас Лейва
Таянч яримҳимоячиси, 30 ёш

Бразилиялик бу футболчи кўз очиб, икки клубда ўйнаган холос — «Гремио» ва «Ливерпуль»да. Афтидан, Лукас учун мерсисайдликлар билан хайрлашишга фурсат етиб келган. «Қизиллар» Чемпионлар Лигасида мустаҳкамроқ ўрнашишлари керак, бу таянч яримҳимоячиси эса борган сари АПЛнинг пастки қисмидаги рақибларнинг футболчиларига ҳам ета олмаяпти. Лейва Ливерпуль шаҳрини Миланга алмаштириши ҳам мумкин — «Интер»дагилар бразилияликни қишдаёқ кутишганди. Агар Лукас Европа иқлимидан чарчаган бўлса, уни жонажон «Гремио»сида жон-жон деб қабул қилишади. 

Хесус Навас
Ўнг қанот яримҳимоячиси, 31 ёш

Асли севильялик футболчи учун Англияга хизмат сафари муваффақиятли бўлди: уч титул ва «Сити» таркибидан юздан ортиқ ўйин. Энди эса 31 ёшли Навас жонажон «Севилья»сига ғолиб сифатида қайтмоқда. Ўз уйи ва Туркиянинг «Фенербаҳче»сидан у биринчисини танлаши аниқ. Яримҳимоячи ва «Севилья» ўртасига фақат бир инсон тўғаноқ бўлиши мумкин — «Рома»да иш бошлаган  ва эски танишини янги клубида кўришни истаётган функционер Мончи.

Кейсуке Ҳонда
Ҳужумкор яримҳимоячи, 30 ёш

«Милан»га ўтгач Ҳонданинг карьераси пастга шўнғий бошлади. Бу клубда қайси мураббий иш бошламасин, Ҳонда захира ўриндиғини иситиш ва ўз иқтидорини совутиш билангина машғул бўлди. Қишда собиқ «армиячи» «Ҳалл Сити»га ижарага отланган эди, энди эса Ла Лигага қайтган «Леванте» ва MLSнинг ўртамиёналаридангина «совчи»лар келмоқда. Таассуфки, РФПЛнинг собиқ юлдузининг футболдан кўнглиям совуб улгурган.

Санти Касорла
Ҳужумкор яримҳимоячи, 32 ёш

Испан креативчисининг сўнгги мавсумда жароҳатлар қийнаб юборди: октябрь ойидаёқ у «Лудогорец»га қарши ЕЧЛ ўйинида тўпиғини жароҳатлаб олувди, январгача даволангач, яна фалокат содир бўлди. Касорласиз «Арсенал» сўнгги 16 йил ичида илк бора кучли тўртликдан жой олмади, лекин Англия кубогини ютди. 32 ёшли яримҳимоячи келгуси мавсумнинг ибтидосигача тузаладими-йўқми, ҳозирча номаълум, шу сабабли «Арсенал» футболчига янги шартнома таклиф этишга шошмаяпти. Энди Касорла шартномасиз қолиб, ёзнинг энг кўп йўқланадиган эркин агентига айланиши мумкин.

Златан Ибраҳимович
Ҳужумчи, 35 ёш

«МЮ» томонидан қўлга киритилган Европа лигаси кубогига синган оёғини иримига бир тиқиб олган Ибра тез орада майдонга қайтишга ваъда ҳам берди. Тўғри, ҳозирча айнан қайси клуб сафида эканлиги аниқ эмас. Футболчининг агенти Мино Райола Златан аниқ Европада қолишини таъкидлаб ўтди — MLS ва Хитойнинг Суперлигаси бармоғини тишлаб қолишди. «Манчестер»нинг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши — форвардни сақлаб қолиш учун жуда яхши далил, лекин манкунианликларнинг хўжайинлари шведнинг шартномасини узайтиришга кўнишармикан?

Марио Балотелли
Ҳужумчи, 26 ёш

Бир йил муқаддам «Ливерпуль» Балотеллини «Ницца»га текинга қўйиб юборган эди. Аввалига у ерда итальян футболчиси ўз карьерасини бошқаттан бошлаётгандек кўринганди. Мовий соҳилнинг сурбет жамоаси кутилмаганда чемпионатни учинчи ўринда якунлади, Балотелли эса унинг энг сермаҳсул футболчиси бўлди. Лекин «Ницца» хўжайинлари эси йўқ СуперМарио билан шартномани узайтирмасликка қарор қилишди. Эркин Балотелли кетидан аллақачон навбат пайдо бўлган: «Лион»дагилар уни Ляказеттга ўринбосар сифатида кўришмоқда, «Лас-Пальмас» ва «Сампдория» эса уни жамоанинг бош юлдуз футболчиси қилишмоқчи.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38877 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44312 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6420 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17933 Ўзбекистон
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 114 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
15:15 975 Жамият
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 856 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Кўпроқ янгиликлар