Англия премьер-лигасининг 2017/2018 йилги мавсуми учун тайёрланган янги тўп тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда премьер-лига расмий твиттери хабар тарқатди.

Nike спорт атрибутлари ишлаб чиқарувчи концерн томонидан тайёрланган мазкур тўп олдинги йиллардагидан унчалик катта фарқ қилмайди. Бу сафар компания янги дизайнга ёрқин ранглар эффектини камроқ беришга уринган.

Эслатиб ўтамиз, Nike шунингдек Испания Ла-лигаси ва Италия А сериясининг ҳам расмий тўпларини тайёрлаб беради.