Қирғизистонда президент сайловлари 15 октябрга кўчирилди

Жаҳон 01 Июнь 2017 4289
Фото: KazInfo Today

Номзодларнинг мамлакатнинг олий лавозими учун сайланиш гаровини 10 мартага ошириш ҳам кўзда тутилган, деб ёзади Regnum.ru.

Қирғизистон парламенти учинчи (сўнгги) ўқишда мамлакат қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришларни қабул қилди. Унга кўра, мамлакат президентлигига сайловлар 19 ноябрдан 15 октябрга кўчириладиган бўлди. Бу ҳақда 31 май куни Парламент матбуот хизмати хабар қилган.

Сайловларнинг олдинга кўчирилиши учун парламент мажлисида қатнашган 115 депутатдан 106 нафари ёқлаб овоз берган. Киритилган ўзгартиришлар якуний қабул қилиниши учун уни давлатнинг амалдаги раҳбари Алмазбек Атамбаев имзолаши керак.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Қирғизистон президентлиги учун номзодлар учун гаров қийматини 10 баробарга ошириш — 100 минг қирғиз сўмидан 1 миллион қирғиз сўмига кўтариш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжат 2020 йилдан бошлаб парламент депутатлари сайловларида партияларга парламентга ўтиш учун сайлов бўсағасини 7 фоиздан 9 фоизгача кўтаришни ҳам назарда тутади. Бу пункт парламент аъзолари орасида энг кўп баҳсни келтириб чиқарди. Айримларнинг фикрича, «бу янги сиёсий кучлар ва ёш етакчиларнинг шаклланиши учун тўсиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин».

REGNUM ААнинг эслатишича, Қирғизистон давлат раҳбари сайловлари аввалига 2017 йил 19 ноябрга белгиланган эди. Президентлик лавозими учун қудратдаги Қирғизистон социал-демократик партиясидан амалдаги бош вазир Сооронбай Жээнбеков, собиқ бош вазир ва «Ақ Шумқар» партияси етакчиси Темир Сариев, собиқ фавқулодда ҳолатлар вазири ва «Онугуу-Прогресс» партияси етакчиси Бакит Торобаев, Қирғизистон вазирлар маҳкамасининг собиқ раҳбари ва «Республика — Ата-Журт» фракцияси раҳбари Омурбек Бабанов, шунингдек, коррупция ва товламачилик учун жиноий иш доирасида ҳибсда сақланаётган «Ата Мекен» партияси етакчиси Омурбек Текебаев каби номзодлар курашишади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар