Сан-Францискодан бўлган Dry Steppers стартапи кроссовкаларни ёмғирли ва намли об-ҳавода ҳимоя қилишга мўлжалланган махсус пластик мослама – бахилалар (целофанли қопчалар) ишлаб чиқди. Бу ҳақда HighSnobiety хабар берди.

Улар шаффоф чидамли пластикдан тайёрланган бўлиб, занжирсимон ёпқичга эга. Оёққа яхшилаб жойлаштириш учун мосламанинг тепадаги қисмида тортилувчи боғичлар бор. Ташқи қисмда пластикка кроссовкаларнинг машҳур моделлари - Air Jordan 11 ва YEEZY Boost 350 тасвири туширилган. Бундай мосламанинг бир жуфти 20 доллар туради ва фирманинг онлайн-дўконида таклиф қилинмоқда.