«Бенфика»нинг бразилиялик ёш дарвозабони Сантана Эдерсон «Манчестер Сити»га трансфер қилинди.

Ушбу 23 ёшли футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади. У билан 2022 йилгача шартнома тузилади.

Қайд этилишича, «Бенфика» ушбу футболчининг трансфер ҳуқуқидан 50 фоизига эгалик қилади, трансфердан тушган маблағнинг қолган қисми Эдерсоннинг аввалги жамоаси «Риу Аве» ва Жорж Мендешнинг агентлик компанияси (Gestifute) ўртасида бўлиб олинади.

Шу тариқа, Эдерсон дунё футболи тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонлардан бирига айланди. 2001 йилда «Ювентус» «Парма»га Жанлуиджи Буффон учун 33 миллион фунт тўлаган ва бу энг юқори кўрсаткич бўлиб қолмоқда.

Якунланган мавсумда у Португалия чемпионатининг 27 учрашувида майдонга тушган, 18 учрашувда гол ўтказмаган. У мавсумдаги барча турнирлар доирасидаги 39 учрашувда 26 гол қўйиб юборган.