Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИДнинг мингдан камроқ жангариси қолди. Бу ҳақда 1 июнь куни ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалициянинг расмий вакили полковник Райан Диллон маълум қилди. 

"Бизнинг баҳолашимизча, айни вақтда Мўсулда мингдан камроқ жангари қолган", деб айтди Диллон журналистларга.  

ИШИДнинг Ироқдаги энг йирик қўрғони ҳисобланган Мўсулни озод қилиш бўйича операция 2016 йил октябридан бери давом этиб келмоқда.  

Ўтган ҳафта ироқлик ҳарбийлар Мўсулнинг ғарбидаги жангарилар назоратида бўлган охирги туманларнинг штурм қилиниши бошланиши ҳақида маълум қилишганди.