"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович манфаатларини билдирувчи футбол агенти Мино Райола 35 ёшли футболчи ўз фаолиятини "МЮ"да давом эттирмоқчилигини маълум қилди. 

"Златан "Манчестер Юнайтед"да қолмоқчи. Унга Англия ёқади, у топ-чемпионатда ўйнашни давом эттирмоқчи. Агар Иброҳимович "МЮ" унга муҳим роль ажратаётганини кўрса, унда нима учун шартномани узайтирмасин?
 
У бошқа клублар учун ҳам қимматли активга айланиши мумкин. Бироқ фикримча, "Манчестер Юнайтед"га ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва барча томонлар нима истаётганини кўриш керак", деб айтди Райола Talksport нашрига берган интервьюсида.