"Реал Мадрид" ҳимоячиси Серхио Рамос "Ювентус"га қарши кечадиган Чемпионлар Лигаси финал ўйинида уни 20 нафарга яқин одам қўллаб-қувватлашини айтди. 

"Кардиффга мени қўллаб-қувватлаш учун деярли 20 нафарча одам келади. Мен Херард Пикега ҳам таклиф юбордим, бироқ у жавоб бермади. 

Чемпионлар Лигаси финал ўйинидан олдинги кунларни укам, турмуш ўртоғим ва фарзандим билан бирга уйда ўтказаман. Мен бор эътиборимни "Ювентус"га қарши ўйинга қаратмоқчиман. Менда уйқу билан муаммо йўқ – тинч ва қаттиқ ухладим", – деди Рамос. 

Жамоалар ўртасидаги финал ўйини 3 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45да бўлиб ўтади.