Сайёҳларга Швейцариядаги қишлоқлардан бирини суратга олиш тақиқлаб қўйилди

Жаҳон 01 Июнь 2017 9738

Швейцариядаги Бергюн қишлоғи маъмурияти сайёҳларга қишлоқни суратга олишни тақиқлаб қўйишга қарор қилди. Бунга эса қишлоқдаги манзаралар жуда чиройлилиги сабаб бўлди. Бу ҳақда сайёҳлик бўйича маҳаллий офис маълум қилди. 

Швейцариянинг шарқида тоғлар орасида жойлашган қишлоқ кенгаши бу тақиқловни киритиш учун 29 май куни овоз берган. "Таътилда олинган ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган чиройли суратлар уларни томоша қилувчиларни ўша гўзал масканда эмасликлари сабабли бахтсиз қилиши илмий исботланган", деб айтилди хабарда. 

Қишлоқ мэри Питер Николай сайёҳларни Бергюнга келиб, бу барча чиройни ўз кўзлари билан кўришга чорлади. Сайёҳлик офиси қишлоқ суратларини ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларидан ўчириб ташлаган. Бундан буён қишлоқни суратга оладиганларга 5 евролик жарима солинади.

Қишлоқнинг сайёҳлик бўйича директори Марк-Андреа Барандуннинг айтишича, бундай тақиқлов қишлоққа эътиборни жалб қилишга қаратилган реклама ҳийласи ҳисобланади. Шу билан бирга унинг таъкидлашича, бу меъёр ҳазил эмас, у чинакамига маҳаллий маъмурият томондан тасдиқланган. Барандуннинг таъкидлашича, амалиётда бу "қоидабузарлик" учун жарима солиш жазоси қўлланиши даргумон.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар