Саудия Арабистонида икки жангари кетаётган автомобиль портлаб кетгани айтилмоқда

Жаҳон 01 Июнь 2017 4975
Фото: alarabiya.net

Саудия Арабистони томонидан теракт уюштиришда айбланган ва қидирилаётган икки нафар жангари Ал Катиф шаҳрида автомобилнинг портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Телеканал берган хабарга кўра, жиноятчилар Ал Авамия шаҳрига ўқ-дорилар ва портловчи моддалар олиб келишаётганда портлаб кетишган. Гувоҳлар томонидан тасвирга туширилган видеога кўра, жангарилар бўлган автомобиль портлаш жойида отишма изларига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Маълум қилинишича, бошқа машинада бўлган жангарилар қочишга улгуришган, айни дамда уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Саудия ИИВ томонидан ҳозирча расмий баёнот берилмаган.

Аввалроқ аҳолиси асосан шиалардан иборат Ал Катифа шаҳрида автомобил портлагани ҳақида хабар берилган эди. Тинч аҳоли вакиллари орасидан ушбу воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Кўпроқ янгиликлар