Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг интернет-портали асосчиси Раён Машъал йўқ қилинди. Бу ҳақда унинг укаси маълум қилди. 

Террорчи АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий-ҳаво кучларининг Даур-аз-Зор вилоятига берган зарбаси оқибатида ўзининг Ал-Маёдин шаҳридаги уйида йўқ қилинган. У билан бирга унинг қизи ҳам ҳалок бўлган.

АҚШнинг SITE Intelligence Group ташкилоти маълумотларига кўра, портал 2014 йилда яратилган. Террорчилар ундан бутун дунё бўйлаб содир этаётган терактлари учун жавобгарликларини маълум қилиш учун фойдаланишган.