Америкалик биологларнинг аниқлашича, арзон нархда сотиб олиш мумкин бўлган метилен кўк бўёғи инсон терисига ижобий таъсир кўрсатади, деб хабар бермоқда Scientific Reports журнали.

Мутахассислар илмий тадқиқот ўтказиш учун уч хил инсоннинг тери ҳужайраларидан фойдаланишди – ўрта ёшдаги соғлом кишилар, 80 ёш атрофидаги кексалар ва қариш жараёнини тезлаштирувчи касалликка эга кишилар. Бу модданинг таъсирида тери намуналарида қон томирларни ташкил этишга жавобгар бўлган фибробластлар бироз яхшиланган, терига етган зарар тезда битган. Биологларнинг аниқлашича, терига модданинг таъсири вақтинчалик бўлмаган – бу ҳолат тажриба якунланганидан сўнг ҳам кузатилди.

Олимларнинг айтишича, метилен кўк моддани меъёрда қўллаш кўк рангга бўялишга сабаб бўлмайди, шунинг учун биологлар келажакда тажрибалар ва тадқиқотларни давом эттириш ниятида. Уларнинг натижаларига кўра, бу моддани тери қаришини олдини олишда фойдаланиш мумкин бўлади.