Тошкент ИИББ шаҳар фуқароларига мурожаат қилади

Ўзбекистон 01 Июнь 2017 26885

2017 йилнинг 25 май куни номаълум шахс Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Р.Х.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автоуловни олиб қочганлиги ҳолати юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди, яъни (транспорт воситасини олиб кочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. Ички ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида мазкур жиноят Миржаҳон Мирсайдуллаев томонидан содир этилганлиги аниқланиб унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. 

2017 йилнинг 29 май куни номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро З.Д.га тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашина қулфланмаган ҳолатда ва калити ўз жойида қолганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинани олиб қочган. Ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, автомашина топилиб, мазкур жиноятни Дмитрий Костров содир этганлиги аниқланган, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

  
2017 йилнинг 31 май куни соат 13:30да муқаддам босқинчилик жинояти учун судланган Умид Базаров Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро А.ни қўлидаги пакетини ва унинг ичида бўлган 2 млн 800 минг сўм нақд пулларини талончилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган. Базаровга нисбатан Чилонзор тумани Ички Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 166-моддаси, яъни талончилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ юқоридаги уч ҳолатдаги айбланувчилардан жабр чекканлар бўлса, “102” телефон рақами ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўраб қолади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар