Ўзбекистон ФИФА рейтингида 2 поғона пастлади

Спорт 01 Июнь 2017 6946
Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон  термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.

1 (30). Эрон – 829 очко;

2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;

3 (45). Япония – 689 очко;

4 (48). Австралия – 681 очко;

5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;

6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;

7 (75). БАА– 450 очко.

8 (77). Сурия – 436 очко;

9 (82). Хитой – 425;

10 (88). Қатар –374 очко.

ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар