2017 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Озарбойжон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусейн Гулиев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари, жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Озарбойжон ҳамкорлиги муҳокама қилинди.