Интернетда АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа агентлиги ўтказган ракетани нишонга олиш видеоси пайдо бўлди. Ракеталарга қарши мудофаа тизимининг ракетаси Тинч океанидаги Маршалл оролларидан учирилган ракетани нишонга олган, деб хабар бермоқда Popular Mechanics нашри.

Ракета синови 30 май куни ўтказилган.

АҚШнинг ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими турли типдаги ракеталарнинг бир неча эшелонидан ташкил топган. Унда энг олис тўсиқ парвоз траекториясининг фаол ҳудудидаги қуруқликдаги ракетага қарши мудофаа тизими ҳисобланади. Унга бугунги кунда 40 тага яқин GBI (Ground-Based Interceptor) ракетаси киради. Ҳаммаси бўлиб 225 та бундай ракета жойлаштириш мўлжалланган, 2017 йилда тизимга сарфланадиган харажатлар 40 млрд долларгача етади. 

Синовлар Шимолий Кореянинг баллистик ракеталар синовига жавобан амалга оширилган. Таъкидланишича, синовлар муваффақиятли ўтган.