АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШни иқлим бўйича Париж келишувидан чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз Париж келишувидан чиқамиз. Аммо Париж келишувига яна қайтиш учун ёки Америка бизнеси, ишчилари, одамлари ва солиқ тўловчилари учун адолатли шартлар бўлган мутлақо бошқа келишувларга қайтиш учун музокаралар бошлаймиз”, — деди АҚШ президенти.

Трамп Қўшма Штатларнинг кейинги ҳаракатлари улар “адолатли келишув”га эришиши билан боғлиқлигини таъкидлади. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси давомида АҚШни Транс-Тинч океани шериклиги келишувидан олиб чиқишга ваъда берганди ва у бу ваъдасини бажаргани, энди эса АҚШни Париж иқлим келишувидан олиб чиқишни режалаштираётгани маълум қилинган эди. 

АҚШнинг иқлим келишувидан чиқиши қандай оқибатларга олиб келади?