Аллегри «Реал»га қарши финал ўйинида кимдан кўпроқ хавфсирашини айтди. Бу Роналду эмас

Спорт 02 Июнь 2017 17789

«Ювентус» жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Реал»га қарши ўйинда рақибнинг қайси футболчисини майдонда кўришни истамаётгани ҳақида гапирди. 

«Ҳозирда ҳамма Иско ёки Бэйл ҳақида гапирмоқда. Аммо мен «Реал»нинг энг муҳим футболчиси сифатида Каземирони айтган бўлардим. Каземиросиз «Реал» ҳозирдаги каби ўйнай олмаган бўларди.

Айнан ушбу футболчи «Реал» ўйинига мувозанат бағишлайди. Мен унинг ҳаракатлари жамоанинг пойдевори ҳисобланади деб ҳисоблайман. Унинг техникаси жуда зўр эмас, аммо у жуда муҳим ишларни бажаради. Унинг вазифасини бошқа футболчи бажара олмаган бўларди.

Каземиро асосий таркибда туша бошлаганидан буён «Реал»да кўп нарса ўзгарди», – дея Аллегрининг сўзларини келтириб ўтган Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигаси финали 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардиффдаги «Миллениум» стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни Брих бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар