Олимлар Австралия соҳиллари яқинида "юзи йўқ" бўлган антиқа балиқни тутиб олишди, деб хабар бермоқда Phys.org портали.

Typhlonus nasus деб номланувчи, чуқур сув остида яшовчи балиқ кўзга эга эмас, унинг оғзи эса танасининг пастки қисмида жойлашган. Балиқнинг бурун тешикларини топиш жуда мушкул, сузгичларини эса кўришнинг имкони йўқ. 

Ушбу тур илк маротаба 1870-йилларнинг ўрталарида Challenger кемаси илмий экспедицияси томондан таърифланган эди. Бу балиқ 1873 йилда Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида ушланган, шундан кейин тадқиқотчилар бундай жонзотни бошқа учратишмаган.

Фото: Twitter.com/@CSIROnews

Олимлар балиқни 4 км чуқурликда тутиб олишган. Тутилган антиқа сув жонзотининг узунлиги 40 см ни ташкил қилган. "Бу Ернинг энг кам ўрганилган соҳаларидир. Балиқда гўёки иккита дум қисми борга ўхшайди", деб айтган Investigator кемасидаги илмий экспедиция бошлиғи Тим О'Хара. Экспедиция давомида Австралиянинг шарқий соҳилбўйида олимлар минглаб денгиз жонзотларини тутишга муваффақ бўлишган. Улардан аксарияти аввал фанга маълум бўлмаган антиқа жонзотлар бўлиб чиққан. Жумладан, улар орасида бош қисмида ёруғликка таъсирчан пластиналар бор бўлган балиқ, учта сузгичи билан сув тубида турувчи балиқ аниқланган.