Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги меҳмонхонада рўй берган отишма ва ёнғиндан кейин ўт ўчирувчилар ҳудуддан 34 кишининг жасадини топишди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, қурбонларнинг аксари бўғилишдан ҳалок бўлишган.

Ҳодиса 1 июнь оқшомидаги меҳмонхона казиносида рўй берган. Талончилик қилиш мақсадидаги қуролланган шахс аввал ўт очган, кейин ҳаётига суиқасд қилган.