Фотожамланма: Google'нинг Лондондаги янги штаб-квартираси

Технология 02 Июнь 2017 9315

2018 йилда Лондонда Кингс-Кросс вокзали яқинида Google'нинг янги штаб-квартираси қурила бошлайди. Компания 2013 йилда AHMM лойиҳасидан воз кечганидан сўнг янги режалар устида Bjarke Ingels Group ва Heatherwick Studios ишлади. TheVerge шу мавзудаги мақоласи ва фотожамланмаси билан бўлишди

Янги бинода 4 мингдан зиёд киши ишлайди. Унинг том қисмида боғ барпо қилинади, шу билан бирга у ерда югуриш йўлакчаси, сузиш ҳавзаси, 210 кишига мўлжалланган конференц-зал ва дўконлар қурилиши режалаштирилган.

"Бу ҳудуд турли бинолар ва кенгликларнинг ажойиб бирикмасидир ва катта вокзаллар, йўллар ҳамда каналларнинг бундай уйғунлиги менга ёқмаслиги мумкин эмас. Биз ушбу маскан таъсири остида Google учун янги бино изладик", - дейди дизайнер Томас Хизервик.

Бугунги кунда Америка компаниясининг Лондондаги филиали ходимлари шаҳар бўйлаб тарқалган бир неча идораларда ишлайди. Уларни бир том остига бирлаштирувчи янги бино АҚШ ташқарисида Google учун ишлаб чиқилган ва унга тегишли бўлган биринчи иншоот бўлади. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар