Google'нинг  автоматик бошқарув тизимини ишлаб чиқувчи шўъба корхонаси ҳисобланган Waymo компанияси ҳайдовчисиз юк машинаси синовларини бошлаб юборди. BuzzFeed News'да шу ҳақда хабар берилди

Манбага кўра, дастлаб фотомухбирлар бундай автомобилнинг тест прототипини суратга олишга муваффақ бўлишган, кейин эса Waymo ҳақиқатдан автоном бошқарув тизимли юк машинасини яратиш устида ишланаётганини тасдиқлаган. Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, лойиҳанинг асосий мақсади - "оғир юк машиналари иштирокида содир бўлувчи ЙТҲдаги ўлим ҳолатлари сонини камайтириш".

Waymo'да бугунги кунда фақат бир юк машинаси синовдан ўтаётгани ва у ҳозирча оператор томонидан қўлда бошқарилаётгани қайд этилган. Компания бошланғич босқичда тизимлар фаолияти тўғрилигини текширади ва йўл борасидаги барча зарур маълумотларни тўплайди. 

2016 йилда Uber такси хизматига қарашли Otto стартапи автомат бошқарувли юк машиналарини синовдан ўтказган.