Хитой раҳбари Остонада ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади

Жаҳон 02 Июнь 2017 5349
Фото: © РИА Новости

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида ва Остона шаҳридаги «Экспо–2017» кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади, дейилади ХХР ТИВ расмий вакили Лу Канг томонидан эълон қилинган хабарда. 

ШҲТ саммити 8–9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтади.

«Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан ХХР раиси Си Жинпинг 7 июндан 10 июнга қадар Қозоғистонга расмий ташриф уюштиради, Шангҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзоларининг давлат раҳбарлари Кенгашининг 17-йиғилишида, шунингдек, Остона шаҳридаги «ЭКСПО»нинг очилиш маросимида иштирок этади», — дейилади ХХР ТИВ расмий сайтижа эълон қилинган хабарда.

ШҲТ — 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан асос солинган халқаро ташкилот ҳисобланади. 2016 йил июнида Ўзбекистонда ўтказилган саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳам ташкилотга аъзо қилиб олиниши ҳақида меморандум имзоланган эди. 

Айни пайтда ШҲТда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи-давлатлар, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19953 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70694 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37930 Lifestyle
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 39 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 263 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 551 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 963 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1655 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
Кўпроқ янгиликлар